Менинг маҳалламда жиноят бўлмайди
2026-02-18 11:40:00 / Янгиликлар

🟦🟦🟦 Тадбирда, Адлия вазирининг “Мулк ҳуқуқлари кафолатлари” ҳуқуқий ойлигини ўтказиш тўғрисидаги ва бошқарма бошлиғининг тегишли буйруқлари талабларидан келиб чиқиб, “Мулк ҳуқуқлари кафолатлари” ҳуқуқий ойлиги доирасида мулк ҳуқуқига оид масалалар, мол-мулк бўйича меросга оид низолар ва уларнинг оқибатлари ҳақида қонунчилик ҳужжатлари асосида ҳуқуқий тушунтириш берилди.
♻️ Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларига айни вақтда “Огоҳ бўлинг, фирибгар”, “Фирибгарликдан сақланинг” шиорлари остида умумиллий фирибгарликка қарши турашиш акцияси доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилаётганлиги маълум қилиниб, фирибгарлик жиноятлари, уларнинг салбий оқибатлари ва Жиноят кодексида мазкур тоифа жиноятлари учун тайинланадиган жазо турлари ҳақида ҳам ҳуқуқий тушунтириш берилди.
✅ Шунингдек, ҳуқуқшунос ходимлар томонидан “маҳалла еттилиги” ҳамда масъулларга болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий ахборот етказиш, зўравонликдан жабр кўрган болаларга бепул юридик маслаҳат кўрсатиш, ҳуқуқбузарлик содир этган болаларга ҳамда фуқаролик ҳуқуқлари бузилган болаларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, низоли оилаларни муаммоларини ўрганиш бўйича ҳам зарур тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Тадбир давомида, иштирокчилар Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2026-йилдаги “Ижтимоий реэстрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 35-сон қарори ҳақида хабардор қилиниб, қарорнинг мазмун-моҳияти оддий ва халқчил тилда тушунтириб берилди.
⌛️Тадбир якунида, масъулларга маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси борасидаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда бу борада ишлаб чиқилган “йўл хариталари”нинг ижросини сифатли таъминлаш масалаларига оид тавсия ва кўрсатмалар берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган иш билан таъминлаш, мулкий муносабатлар, мерос масаласи бўйича қонунчиликнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.



