Эски шаҳар деҳқон бозорида Рамазон ойига бағишланган арзонлаштирилган савдо ярмаркаси бўлиб ўтмоқда
2026-02-18 10:35:00 / Янгиликлар
Рамазон ойи муносабати билан Жиззах шаҳридаги “Эски шаҳар” деҳқон бозори ҳудудида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари — мол, қўй ва товуқ гўшти, картошка, сабзи, пиёз, карам ҳамда бошқа турдаги маҳсулотлар ҳамёнбоп нархларда савдога чиқарилди. Шунингдек, ун, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи ва бошқа истеъмол товарлари ҳам харидорларга арзонлаштирилган нархларда таклиф қилинмоқда.
Савдо расталари байрамона руҳда безатилиб, Рамазон ойининг файзли муҳитини акс эттирувчи ёзув ва безаклар билан жиҳозланган. Маҳсулотлар тартибли жойлаштирилган бўлиб, нархлар очиқ кўрсатиб қўйилган. Бу эса фуқароларга қулай ва шаффоф савдо муҳитини яратмоқда.




