Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
2026-02-03 18:30:00 / Янгиликлар

Учрашувда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров, Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов, шунингдек, шаҳардаги маҳалла еттилиги аъзолари, профилактика инспекторлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-январдаги ПҚ–1-сонли қарорининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилиб, мазкур ҳужжатда белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан масъулларнинг аниқ мажбуриятлари белгилаб олинди.
Хусусан, криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллалар, шунингдек, сўнгги беш йил давомида “қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятчиликни кескин камайтириш, профилактик ишларни кучайтириш, аҳоли билан манзилли ишлаш ва ижтимоий муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, жараён устидан доимий назорат ўрнатилиши таъкидланди.









