2025-йил 26-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзийоэвнинг Олий Мажлисга ва кўп миллатли халқимизга Мурожаатнома билан чиқди
2025-12-27 10:10:00 / Янгиликлар

Жумладан, хотин-қизларнинг:
• таълим олиши учун кенг имкониятлар яратиш,
• касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш,
• тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш,
• ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар билан манзилли ишлаш
масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Президент маҳаллалар даражасида хотин-қизлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, оилада соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича амалий ишлар давом эттирилишини қайд этди. 2026-йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” да уй - жой сотиб олишда бошланғич тўлов ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар берилиши,янги йилда тадбиркорлар томонидан янги сервис объектларини ишга туширилиши, техникумларга замонавий қиёфа ва янгича муҳит олиб кириш бўйича беш йиллик дастурларнинг тасдиқланиши, 2026-йилдан бошлаб техникумларда “дуал таълим” асосида таълим олаётган 100 минг ўқувчига илк бор стипендиялар тўланиши, “Аъло” баҳоларга ўқиётган, танлаган касбини пухта эгаллаётган ўқувчиларга эса оширилган миқдордаги стипендиялар берилиши, тиббиёт тизимида ҳам касбий таълимни ривожлантириш учун ҳар бир ҳудуддаги биттадан техникумда халқаро стандарт асосида ҳамширалар тайёрлаш бошланиши, ана шу техникумларга Германия, Швейцария, АҚШ, Япония каби давлатларнинг таълим дастурлари жорий этилиши ва шу асосда халқаро талабларга жавоб берадиган, хорижий тилларни биладиган ҳамширалар таркиби шакллантирилиши – буларнинг барчаси юртимиз хотин-қизларига берилаётган имкониятлар ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. Мурожаатномада белгиланган вазифалар хотин-қизларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, оила фаровонлигини ошириш ва жамият тараққиётига хизмат қилади.
Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари,
Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи
Негматова Халима Утабовна
