Жиззах шаҳар ҳокими томонидан саноат корхоналари ўрганилмоқда
2025-12-26 15:55:00 / Янгиликлар
🔍 Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов Жиззах махсус иқтисодий зонаси ҳудудида фаолият юритаётган "БЙД УЗБEКИСТАН ФАCТОРЙ" МЧЖ қўшма корхонасининг муқобил энергияда ҳаракатланувчи электромобиллар ишлаб чиқариш фаолиятини ўрганди. Айни вақтда корхонада 1535 нафар ишчи ходимлар фаолият юритмоқда.

♻️ Ташриф давомида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари ва мавжуд технологиялар билан яқиндан танишилди, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди ва тадбиркор билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнлари ўрганилиб, мавжуд муаммолар ва камчиликлар муҳокама қилинди ҳамда корхонанинг келгусидаги режалар ва янги иш ўринлари яратиш масалалари бўйича фикр алмашилиб, фаолиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.





