Бугун Жиззах шаҳрида Сардорлар сайлови бўлиб ўтди
2025-12-24 13:55:00 / Янгиликлар
Бугун Жиззах шаҳрида болалар ташкилоти доирасида муҳим тадбир — Сардорлар сайлови ташкил этилди. Тадбир давомида ёшлар ўз етакчилик салоҳияти, ташаббус ва ғояларини намоён этдилар.

Сайлов жараёнида Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов иштирок этиб, болалар ва ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Самимий ва очиқ руҳда бўлиб ўтган мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, таклиф ва ташаббусларини эркин билдириш имконига эга бўлдилар.
Очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилган сайлов жараёни ёшлар ўртасида етакчилик, масъулият ва ижтимоий фаолликни яна-да мустаҳкамлади.







