Тил – миллат кўзгуси!
2025-12-23 15:25:00 / Янгиликлар
Давлат тилига бўлган эътибор — бу миллатга, тарихга ва келажакка бўлган ҳурматдир. Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни, Президентнинг 2020-йил 20-октабрдаги ПФ–6084-сон Фармони, 2025-йил 20-октабрдаги ПҚ–308-сон Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш бугунги кунда муҳим устувор вазифалардан биридир.

Мазкур ҳужжатлар ижросини сифатли таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси С. Шерқўзиева томонидан ташкилот ва муассасаларда давлат тилида иш юритиш ҳолатлари режа асосида ўрганилиб, таҳлил қилинмоқда. Хусусан, меъёрий ҳужжатлар, электрон дастурлар, бинолардаги пешлавҳа ва ахборот матнларининг давлат тили тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги кўздан кечирилди.





