Жиззахда ўзгача байрам шукуҳи
2025-12-20 20:45:00 / Янгиликлар
Жиззах шаҳри марказий байрам арчасининг тантанали очилиш маросими йиғилганлар учун унутилмас лаҳзаларга бой бўлди.

Опоқ қор билан қопланган манзара, совуқ қиш ҳавоси ва пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорларнинг чиқишлари бир-бири билан уйғунлашиб, тадбир иштирокчиларида илиқ ва самимий таассурот қолдирди.






