Жиззах шаҳрида тез тиббий ёрдам маркази замонавий жиҳозлар билан таъминланди
2025-12-22 13:05:00 / Янгиликлар
Жиззах шаҳрида ташаббусли бюджет жараёнларининг 2025-йил 2-мавсумида ғолиб деб топилган лойиҳалар доирасида аҳоли саломатлигини таъминлашга қаратилган муҳим ишлар амалга оширилди. Хусусан, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази (РШТТЁИМ) Жиззах филиали учун зарур бўлган замонавий тиббий ускуна ва жиҳозлар олиб келиниб, фойдаланишга топширилди.

Мазкур лойиҳа доирасида тиббиёт муассасаси моноблок, музлаткич, дефибриллятор, наркоз аппарати, каравот олди монитор, шприц насос, ЛОР комбайн, хирургик жиҳозлар тўплами, замонавий мониторлар ҳамда бикслар билан тўлиқ жиҳозланди. Бу эса шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш, беморларга тезкор ва самарали хизмат кўрсатиш имкониятини яратади.



