Жиззах шаҳрида саноат корхоналарини ўрганиш ишлари давом этмоқда
2025-11-24 17:30:00 / Янгиликлар
Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов “Нурлиобод” маҳалласида жойлашган “Меъёр тамир” МЧЖ темир шкафлар ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва мавжуд технологик имкониятлар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, маҳсулот сифати, ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари ҳамда хавфсизлик талаблари ижроси батафсил ўрганилди.
Учрашув давомида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш борасида аниқ вазифалар белгиланди.
Мазкур ташриф Жиззах шаҳрида саноатни ривожлантириш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича изчил ишлар давом этаётганидан далолат беради.






