Кармана туманида янги инновацион лойиҳа ўрганилди
2025-09-24 19:15:00 / Янгиликлар

Туман ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Ў.Тиллаев ҳамда Иқтисодиёт ва молия бўлими масъуллари иштирокида Жаҳон банкининг "MUNIS" лойиҳаси доирасида халқаро грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган "O'zEraeAlternator" МЧЖга тегишли "Автомобил электр тизимларини ишлаб чиқариш" лойиҳаси жойига чиқиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида хорижий давлатлардан олиб келинаётган ускуна ва технологиялар, уларни ўрнатиш жараёнлари билан яқиндан танишилди.
Лойиҳа жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган. Натижада импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, 5 та янги иш ўрни яратилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 280 минг АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 50 минг доллари грант маблағлари ҳисобланади.
Ҳозирда лойиҳани амалга ошириш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.
