“Академик ҳаракатчанлик” дастури танлови ёш олимлар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда
2025-07-30 14:50:00 / Янгиликлар

Ёш олимларнинг лойиҳалари умумий ҳисобда 1 614,720 млн сўм миқдорида молиялаштирилади. Улар белгиланган лабораторияларда ўз изланишларини олиб боришлари учун барча шарт-шароитлар яратилади. Шунингдек, лойиҳани бажариш давомида уларнинг асосий иш жойидаги лавозими ва ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади.
Маълумот ўрнида, “Академик ҳаракатчанлик” дастури танлови 2021 йилдан бошлаб ҳар йили республикамиздаги илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга вазирлик, идора ва ташкилотлар тизимидаги илмий ташкилот ва олий таълим муассасаларининг ноёб илмий объектлари, замонавий илмий лаборатория ва тажриба-конструкторлик бюроларидан текин фойдаланиш ҳуқуқини бериш мақсадида ташкил қилиб келинмоқда.
Айни кунларда ҳам танловга лойиҳалар қабул қилинмоқда.









