Қўқон давлат университети доценти Туркияда илмий стажировка ўтамоқда
2025-05-30 09:30:00 / Янгиликлар
Қўқон давлат университети доценти (PhD) Қаҳрамон Каримов Туркиянинг нуфузли олий ўқув юртларидан бири — дунёнинг энг яхши 1000 та университети қаторидан ўрин олган Отатурк университетида илмий стажировка ўтамоқда.

Мазкур стажировка жорий йилнинг 19 июнига қадар давом этади. Стажировка доирасида доцент Қаҳрамон Каримов ўз йўналиши бўйича замонавий ёндашувлар, илғор илмий-услубий тажрибалар билан яқиндан танишмоқда, хорижий олимлар билан мулоқот олиб бормоқда.
“Илмда янги уфқларни очиш учун тажриба, ҳамкорлик ва изланиш муҳим. Отатурк университетида ўтказилаётган стажировка менинг илмий фаолиятимда муҳим босқич бўлишига ишонаман,” — дейди Қаҳрамон Каримов.
