Инновацион ривожланиш агентлиги ва Эстониянинг “e-Governanse Academy (eGA)” вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
2025-05-14 15:30:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида, илмий-инновацион экотизимни рақамлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш, киберхавфсизлик соҳасидаги тадқиқот ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш, рақамли трансформация бўйича ўқув курсларини жорий этиш, илмий маълумотлар базаси ва порталини яратишда Эстония тажрибасидан фойдаланиш ҳамда “e-Science” платформаси орқали тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Эстония делегацияси томонидан Европа Иттифоқининг “Team Europe Initiative on Digital Sonnestivity in Sentral Asia: Sybersesurity Somponent (2025–2028)” лойиҳаси бўйича ҳам маълумотлар берилди.
Томонлар ўзаро мулоқотни давом эттириш, экспертлар алмашинуви ва биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида доимий ҳамкорлик механизмларини шакллантириш бўйича келишиб олдилар.


