Фарғоналик ёшлар учун ажойиб янгилик – Фарғонада ёшлар технопарки фаолиятига старт берилди!
2025-05-08 17:20:00 / Янгиликлар

Унда Инновацион ривожланиш агентлиги директори Ш.Ражаббаев, Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси С.Саидов, Қирғизистон Республикасининг элчиси А.Аррраббоев, Ўш вилояти бош консули З.Аҳмедов, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги мухтор элчиси С.Ниёзхўжаев, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Н.Мамажонов ҳамда вилоятдаги олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар, инноватор ёшлар, ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Агентлик директори очилиш маросимида сўзга чиқар экан, ёшларга ўз истеъдод ва иқтидорларини намойиш этишларида, янгидан-янги инновацион лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишларида омад тилади.
Технопаркда ёшларнинг илмий-ижодий салоҳиятини ошириш, уларни инновацион фаолиятга кенг жалб этиш учун барча шароитлар яратилган. Бу ерда йигит-қизлар 3D моделлаштириш, ИТ дастурлаш, электротехника, робототехника каби 8 та йўналишда таҳсил олишлари ва замонавий касбларни ўзлаштиришлари мумкин.









