Келгусида ўзбекистонлик ёш олимлар Дрезден техника университетида стажировка ўтайдилар
2025-12-19 16:15:00 / Янгиликлар

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан Германиянинг етакчи олий таълим ташкилотларидан бири — Дрезден техника университети масъуллари билан онлайн йиғилиш ўтказилди. Унда Агентлик номидан Илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Б.Шамуратов, Бухгалтерия ҳисоби ва молия-иқтисод бўлими бошлиғи Ф.Мусурмонов ҳамда бош мутахассис Д.Рахматуллаевлар иштирок этди Музокаралар давомида ўзбекистонлик ёш олимларни Дрезден техника университетига қисқа муддатли илмий стажировкага юбориш масалалари муҳокама қилиниб, учрашув якунида ўзаро илмий ҳамкорлик меморандумини имзолаш ва дастурлар тузишга келишиб олинди.
Маълумот учун, Дрезден техника университети 1828-йилда ташкил этилган бўлиб, халқаро нуфузли университетлар рейтингида 218-ўринни эгаллайди. Университет Германиянинг энг яхши 9 та техника университетлари консорциуми (TU9) таркибига киради. Шунингдек, Германиядаги илмий ва таълим сифати юқори университетларга бериладиган “University of Excellence” мақомига эга.



