Хорижий ташкилотларга илмий стажировкаларга юборилган ёш олимлар стажировка якуни бўйича илмий ҳисобот тақдим этишади
2025-12-04 14:55:00 / Янгиликлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрель 222-сон қарори билан тасдиқланган “Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (кейинги ўринларда-Низом) 5-бобида стажировка якуни бўйича ҳисобот тақдим этиш тартиби белгиланган.
Низомнинг 5-бобига мувофиқ қуйидагигар белгиланган:
40-бандига мувофиқ стажировка якуни бўйича молиявий ва илмий ҳисоботлар тақдим этилади;
41-бандига мувофиқ стажировка ўташ учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш юзасидан молиявий ҳисобот буюртмачилар томонидан тасдиқланган ва тегишли ҳужжатлар, шу жумладан, харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ғолиб номзодлар стажировка ўтаб келган кундан бошлаб 10 иш кунида қоғоз ва электрон шаклда Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринда - Жамғарма) тақдим этилади.
Бунда ҳисобот маълумотларига асосан белгиланган тартибда ишлатилмаган (иқтисод қилинган ва мақсадсиз сарфланган) маблағлар стажировка якунланган кундан бошлаб 25 иш кунида Жамғармага қайтарилиши шарт.
43-бандига мувофиқ стажировка якуни бўйича ғолиб номзодлар томонидан стажировка ўтаб келган кундан бошлаб 10 иш кунида илмий ҳисобот тайёрланади.
Маълумот учун: стажировка ўтаб келган ғолиб номзод, стажировка ўтаб келган кундан бошлаб 10 иш кунида илмий ҳисобот тайёрлайди ва тегишли тартибда буюртмачи коллегиал органига киритиш учун чораларни кўриши шарт.
44-бандига мувофиқ илмий ҳисобот буюртмачиларнинг коллегиал органига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилади.
45-бандига мувофиқ илмий ҳисобот тасдиқланмаган тақдирда ёш олимнинг стажировка даврида ишлатилган маблағлари унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниб, Буюртмачи томонидан Жамғармага ўтказиб берилади.
46-бандига мувофиқ тасдиқланган илмий ҳисобот ва коллегиал орган қарори нусхаси буюртмачилар расмий кузатув хатига илова қилинган ҳолда коллегиал орган қарори чиққан кундан бошлаб 10 иш кунида қоғоз ва электрон шаклда Инновацион ривожланиш агентлигига (кейинги ўринларда-Агентлик) тақдим этилади.
Маълумот учун: илмий ҳисобот бир вақтни ўзида қоғоз ва электрон шаклда Агентликка тақдим этилади. Тақдим этиладиган илмий ҳисоботни электрон шакли билан қоғоз шакли маълумотлари бир ҳил ва тўлиқ бўлиши шарт.
47-бандига мувофиқ ғолиб номзодлар стажировка ўтаб келган илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича хорижий илмий анжуманларда маъруза билан иштирок этиши ва халқаро тан олинган маълумотлар базасидаги етакчи илмий журналларда нашр қилиши, шу билан бирга, камида бир йил давомида Агентлик томонидан ташкил этиладиган ва бошқа тадбирларда стажировка даврида тўпланган тажрибалар ва олган билим ва кўникмалари борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этиши лозим.
48-бандига мувофиқ ҳисобот ва маълумотлар ҳаққонийлиги юзасидан буюртмачилар раҳбарлари жавоб берадилар.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, буюртмачилардан:
ёш олимлар стажировка якуни бўйича белгиланган молиявий ва илмий ҳисоботларини сифатли тарзда тайёрлаб, ўз вақтида, Низом талабларига қатъий риоя қилган ҳолда Жамғармага ҳамда Агентликка тақдим этишларини ташкил қилишларини сўраймиз.
Маълумот ва қўшимча сўровлар учун: Агентлик махсус эксперт гуруҳи масъул котиби Тахиров Сарварбек Матчанович телефон: (71) 203 32 23 (655) мобил: (90) 989 24 05, электрон манзил: s.takhirov@ilmiy.uz.
