“Springer Nature” билан ҳамкорлик асосида миллий обуна имкониятлари кенгайтирилмоқда
2025-11-28 12:50:00 / Янгиликлар

Инновацион ривожланиш агентлиги ташаббуси билан “Springer Nature” компанияси делегацияси билан расмий учрашув ташкил этилди.
Унда томонлар миллий обуна дастурининг ҳозирги ҳолати, ундан фойдаланиш самарадорлиги ва келгусида обунани давом эттириш имкониятлари бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, амалдаги шартномани такомиллаштириш, платформадан фойдаланиш бўйича ўқув жараёнларини йўлга қўйиш ва тадқиқотчилар учун қўшимча имкониятларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Мулоқот якунида томонлар келгусида ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва миллий обунани янада самарали ташкил этиш мақсадида қўшимча материаллар алмашиш орқали музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.


