Агентлик ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 февралдаги "Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-17-сонли Фармони билан Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ташкил этилган.
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилар:
саноат кооперацияси ва давлат харидлари соҳасида ягона бошқарувни жорий этиш орқали яхлит ва мувофиқлаштирилган давлат сиёсати юритилишини йўлга қўйиш;
мамлакатда юқори технологияли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган қўшилган қиймат занжирларини яратиш, ўзлаштириш тавсия этиладиган рақобатбардош маҳсулотларни аниқлаш;
тармоқ корхоналари томонидан бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ташқи омилларга боғлиқлигини камайтириш;
йирик корхоналарнинг ишлаб чиқариш занжирларига кичик ва ўрта бизнес субъектларини кенг жалб қилиш;
маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига маҳсулот таннархини пасайтириш;
маҳаллий ишлаб чиқаришнинг глобал етказиб бериш занжирларига интеграциялашувини таъминлаш;
ишлаб чиқариш қувватларини технологик янгилаш ва халқаро сифат стандартларини жорий этишга хизмат қилувчи инновацион ечимларни ўзлаштириш;
иқтисодиёт тармоқларида маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва саноат кооперацияси соҳасидаги малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш.
