Бухоро вилоятидаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишилди
2026-04-10 10:45:00 / Янгиликлар

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги раҳбари Бахтиёр Хайдаров Бухоро вилоятига ташриф буюриб, ҳудуддаги йирик саноат корхоналари фаолияти, мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳалари билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида саноатни диверсификация қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини ошириш ҳамда саноат кооперациясини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
📍 Ташриф доирасида жами 8 та саноат объекти фаолияти билан танишилди.
«BUXARA REAL MOTO» МЧЖда трицикл ва квадроцикллар ишлаб чиқариш ташкил этилган. 2026 йилда 60 млрд сўмлик 2,5 минг дона, 2027 йилда эса 65 млрд сўмлик 2,6 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
«PETROCHEM BUKHARA» МЧЖ томонидан газойил, мотор мойлари, бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилмоқда. 2026 йилда 12 млрд сўмлик 1,1 минг тонна, 2027 йилда эса 13 млрд сўмлик 1,5 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.
«SULPHOTECH» МЧЖда азот, фосфор ва калий асосида комплекс минерал ўғитлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 2026 йилда 18 млрд сўмлик 73 минг тонна, 2027 йилда эса 20 млрд сўмлик 75 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
«TEKHNOCHEM» МЧЖ ҚК томонидан бензол фракцияси ва ароматик углеводородлар аралашмаси ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 2026 йилда 194 млрд сўмлик 15 579 тонна, 2027 йилда эса 387 млрд сўмлик 31 033 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.
«XIANGYANG GROUP» МЧЖ ХК томонидан саноат қоғози, гофрланган қоғоз ва гофрокартон ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 2026 йилда 100 млрд сўмлик 10,4 минг тонна, 2027 йилда эса 110 млрд сўмлик 11,5 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш белгиланган.
«KOGON MARS PLYUS» МЧЖда нефть-газ соҳаси учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилмоқда. 2026 йилда 19 млрд сўмлик 1,1 минг тонна, 2027 йилда эса 21 млрд сўмлик 1,2 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.
«SILK ROAD INNOVATION GROUP» МЧЖ томонидан инновацион гидроизоляция маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
2026 йилда 11 млрд сўмлик 150 минг кв.м, 2027 йилда эса 12 млрд сўмлик 165 минг кв.м маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
«Бухоро саноатини ривожлантириш комплекси» махсус саноат парки ҳудудда саноат кооперациясини ривожлантириш, янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ҳамда қўшилган қиймат занжирларини шакллантиришда муҳим инфратузилмавий платформа ҳисобланади.
✔️ Ташриф якунида ишлаб чиқариш ҳажмларини янада ошириш, маҳсулот турларини кенгайтириш, қўшилган қиймат занжирларини ривожлантириш ҳамда экспортбоп ва рақобатбардош маҳсулотлар улушини кўпайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.








