"Ўзбекекспертиза" АЖ фаолиятини ривожлантиришга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди
2026-04-07 11:30:00 / Янгиликлар

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори Бахтиёр Ҳайдаров раҳбарлигида «Ўзбекекспертиза» акциядорлик жамиятида ишчи йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда ташкилот раҳбарияти, марказий аппарат ходимлари, ҳудудий шўба хўжалик жамиятлари ва филиаллар раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир давомида жамиятнинг жорий фаолияти, асосий кўрсаткичлари ҳамда устувор вазифалар ижроси юзасидан батафсил ахборот тингланди. Шунингдек, тизим самарадорлигини ошириш, бошқарув жараёнларини такомиллаштириш ва мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
➡️ Йиғилишда қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:
✍️ кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш;
✍️ сертификатлаш ва экспертиза тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш;
✍️ давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш;
✍️жараёнларни рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор технологияларни кенг жорий этиш;
✍️ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг давлат харидлари ва саноат кооперацияси занжирларидаги иштирокини фаол қўллаб-қувватлаш.
✔️Йиғилиш якунида Агентлик директори томонидан жамият фаолияти самарадорлигини ошириш, хизматлар сифатини тизимли назорат қилишни кучайтириш, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган аниқ вазифалар ва тегишли топшириқлар белгилаб берилди.



