Давлат харидлари бўйича NIFI билан учрашув ўтказилди
2026-04-03 15:00:00 / Янгиликлар

📌 2026 йил 3 апрель куни Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигида Россия Федерацияси Молия вазирлиги ҳузуридаги Молиявий тадқиқотлар институти (NIFI) делегацияси билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Агентлик директори Баxtиёр Хайдаров ҳамда тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарлари иштирок этди. Шунингдек, NIFI томонидан директор вазифасини бажарувчи Покатович Глеб Геннадьевич ва харидлар соҳасидаги мутахассислар қатнашди.
🎤 Мулоқот давомида давлат харидлари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
✔️ Томонлар қуйидаги устувор йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар:
- давлат харидлари тизимини такомиллаштириш;
- рақамли ва таҳлилий ечимларни жорий этиш;
- харид жараёнларининг шаффофлигини ошириш;
- маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш;
- “яшил” ва барқарор харидларни ривожлантириш.
➡️ Шунингдек, харидларни рақамлаштириш, контракт бошқаруви тизимини ривожлантириш, сунъий интеллект элементларини жорий этиш ҳамда локализация сиёсатини такомиллаштириш бўйича истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди.
📌 Учрашув якунида қуйидаги келишувларга эришилди:
- пилот лойиҳаларни амалга ошириш;
- мунтазам экспертлик маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш;
- қўшма ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
- илғор тажрибаларни амалиётга жорий этиш.
Мазкур ҳамкорлик давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлиги ва очиқлигини оширишга хизмат қилади.



