Франция Тараққиёт Агентлиги вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди
2026-03-26 13:35:00 / Янгиликлар

Бугун Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигида Франция Тараққиёт Агентлигининг Ўзбекистон Республикасидаги лойиҳа жамоаси вакиллари билан ишчи учрашуви (онлайн) бўлиб ўтди.
Унда Агентлик директори Бахтиёр Хайдаров, агентликнинг тегишли бошқарма бошлиқлари ҳамда “Эхпертисе Франсе” ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили, Яшил иқтисодиёт бўйича техник кўмаклар дастури раҳбари Марина Мореау, барқарор (яшил) давлат харидлари бўйича халқаро эксперт Фарид Якер ва Яшил иқтисодиёт техник кўмаклар дастури раҳбари ўринбосари Ўткиржон Холбадалов иштирок этди.
✅Мулоқот давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
• Ўзбекистонда «яшил» давлат харидларини қўллаб-қувватлаш;
• Греэн Публис Просуремент (ГПП) йўналишида халқаро эксперт тақдимоти;
• Греэн Эсономй Течнисал Ассистансе Програм (ГEТАП) доирасида ҳамкорлик истиқболлари;
• Агентликнинг 2026 йилга мўлжалланган устувор йўналишлари ҳамда яшил давлат харидлари бўйича белгиланган кўрсаткичларга эришиш чораларини кўриб чиқиш.
🌀Шунингдек, томонлар ўртасида қуйидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди:
— консультантлар жалб этишда кўмаклашиш;
— тажриба алмашинуви ва махсус семинар-тренинглар ташкил этиш;
— давлат харидлари тизими бўйича комплекс таҳлиллар ўтказиш;
— молиявий ва амалий техник ҳамкорликни ривожлантириш.
✍️ Бундан ташқари, электрон давлат харидлари портали (э-просуремент) орқали тендерларни «яшил» мезонлар асосида таггинг тизимини жорий этишда техник ёрдам кўрсатиш, шунингдек янги жорий этилаётган «яшил» маҳсулот ва хизматлар тоифалари бўйича маҳаллий бозор тайёргарлигини ўрганиш масалаларида АФД ҳамда Эхпертисе Франсе экспертларини жалб қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
✍️ Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик доирасидаги лойиҳалар рўйхатини шакллантириш, устувор лойиҳаларни белгилаш ҳамда келгусидаги ишчи учрашувлар жадвалини келишиб олиш бўйича фикр алмашдилар.
