Ўзбекистон–Япония ёшлар инновацион маркази вакиллари билан учрашув
2026-04-02 10:15:00 / Янгиликлар

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги мутахассислари Ўзбекистон–Япония ёшлар инновацион маркази вакиллари билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш мавзусида учрашув ўтказдилар.
🎤 Учрашув давомида яшил водород ишлаб чиқариш ҳамда бир қатор истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Шунингдек, илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва илмий марказлар билан саноат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
✔️Учрашув доирасида Агентлик вакиллари марказ ҳудудида жойлашган илмий-синов лабораторияси фаолияти билан танишиб, амалга оширилаётган илмий-амалий тадқиқотлар натижаларини саноат тармоқларига кенг жорий этиш бўйича ҳамкорликни ташкил этишга келишиб олдилар.
