Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-04-02 09:45:00 / Янгиликлар

2026 йил 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигида Осиё тараққиёт банки (АДБ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Агентлик директори Бахтиёр Хайдаров ҳамда тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарлари иштирок этди. Шунингдек, Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги операциялар бўйича ижрочи директори Гуламов Мирзо Искандар ва харидлар ҳамда таъминот соҳасидаги халқаро мутахассислар қатнашди.
✍️ Мулоқот давомида қуйидаги устувор масалалар муҳокама қилинди:
Давлат харидлари тизимини ривожлантириш бўйича 2025–2027 йилларга мўлжалланган стратегияни амалга оширишда ҳамкорликни кучайтириш;
Президент қарор ва фармонлари доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда АДБ иштирокини кенгайтириш;
2026 йил учун устувор қўшма лойиҳаларни шакллантириш;
АДБнинг янгиланган харидлар сиёсатини миллий тизимга интеграция қилиш;
Давлат харидларида шаффофлик ва институционал салоҳиятни ошириш.
✅ Шунингдек, учрашувда стратегик ислоҳотлар доирасида қатор муҳим йўналишлар белгиланди:
давлат харидларини профессионаллаштириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш;
бизнес билан самарали мулоқот (маркет энгагемент) механизмларини жорий этиш;
давлат харидлари сиёсатини ишлаб чиқиш жараёнига ҳудудлар ва бозор иштирокчиларини кенг жалб қилиш;
комплаенс ва ҳалоллик механизмларини кучайтириш;
электрон давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш.
✔️ Томонлар қуйидаги ҳамкорлик йўналишлари бўйича келишиб олди:
халқаро экспертлар ва техник кўмакни жалб қилиш;
қўшма таҳлил ва диагностика ишларини амалга ошириш;
пилот лойиҳаларни ишга тушириш;
институционал салоҳиятни ошириш дастурларини амалга ошириш;
молиявий ва грант кўмагини кенгайтириш.
Учрашув якунида 2026 йил учун устувор қўшма лойиҳалар рўйхатини шакллантириш, амалга ошириш механизмларини белгилаш ва АДБ билан доимий ишчи мулоқот формати (йўл харитаси)ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.



