Ғиждувонда “Сиёсий-маърифат соати” – миллий ғурур ва маънавият уйғониши рамзи сифатида ўтказилди.
2025-10-31 10:25:00 / Янгиликлар

Давлат хизматчиларининг сиёсий саводхонлигини ошириш, дунёқараши ва маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтириш мақсадида ҳар жума куни мамлакатимиз бўйлаб “Сиёсий-маърифат соати” ўтказиб келинмоқда. Бу анъана давлат хизматчиларини янгича тафаккур, ватанпарварлик ва масъулият руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугун Ғиждувон туман ҳокимлиги аппаратида ҳам навбатдаги сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди. Тадбирда ходимлар миллий либослар ва дўппиларда иштирок этиб, ўз миллий ўзлигига, қадриятларига ҳурмат ва фахр туйғусини намоён этдилар.
“Сиёсий-маърифат соати” нафақат сиёсий билимларни бойитди, балки миллий ғурур, маънавий уйғоқлик ва қадриятларни асраб-авайлаш туйғусини янада мустаҳкамлади. Ходимларнинг миллий либосдаги қиёфаси — халқимизнинг бой маданий мероси, урф-одатлари ва Ватанга садоқатининг ифодаси бўлди.
Зеро, миллий қадриятни улуғлаш – маънавиятни юксалтириш, маънавиятни юксалтириш эса Янги Ўзбекистоннинг пойдеворини мустаҳкамлашдир!





