Коррупцияга қарши кураш – барқарор тараққиёт гарови.
2025-07-23 20:20:00 / Мажлислар

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ж. Жумаев, туман прокурори ёрдамчиси П. Юлдошев ҳамда Халқ депутатлари Ғиждувон туман Кенгашининг коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ш. Ҳайдаров иштирок этишди. Улар томонидан ёшларга амалдаги қонунчилик, коррупциянинг жамият тараққиётига салбий таъсири, инсон ҳаётидаги оқибатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ушбу тадбирда 200 нафарга яқин ёшлар фаол қатнашиб, уларнинг саволларига мутасаддилар томонидан атрофлича жавоблар берилди. Ёшлар ўртасида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш, адолатли жамият қуришда уларнинг ўрни катта экани алоҳида таъкидланди.
Тарғибот якунида иштирокчилар бундай учрашувлар уларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаши, ҳаётий позитсияларини тўғри белгилаши ва ҳалоллик тамойилларига содиқ бўлиб яшашларида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.









