Коррупциявий ҳолатлар юзасидан маълумотнома
2025-07-17 14:20:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Хусусан, тузилган “Йўл харитаси”га мувофиқ соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими, кадастр, тижорат банклари, табиий газ ва электр таъминоти соҳаларида зарур чора-тадбирлар белгиланган.
Бу соҳаларда тўлиқ рақамлаштиришни жорий қилиш, инсон омилини камайтириш, электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланишга оид далолатномаларни қоғоз шаклида расмийлаштиришдан воз кечиш, ишга қабул қилишда шаффофликни таъминлаш, маиший коррупцияга барҳам бериш алоҳида назоратга олинган.
Шунга қарамай, жорий йилнинг ўтган 6 ойида коррупциявий ҳолатлар билан боғлиқ 17 та жиноят иши тергов қилиниб, судга юборилган. 20 нафар шахс жиноят содир этганликда гумон қилинмоқда.
Жумладан 2 таси пора олиш (ЖК 210-м), 7 таси пора беришга далолат қилиш (ЖК 211-м), 3 таси хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик қилиш (ЖК 168-м), 5 таси ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш (ЖК 167-м) каби жиноятларидир.
Жиноятчилар таркиби 4 нафари соғлиқни сақлаш, 2 нафари банк, 2 нафари мактабгача ва мактаб таълими, 1 нафардан ИИБ ЙҲХБ, архитектура, кадастр ва ўрмон хўжалиги бўлимлари, 4 нафари тадбиркорлик субекти раҳбари, 7 нафари бошқа соҳа вакиллари.
Масалан: 5-мактаб директори Ф.О. фуқаро Л.Б. ни информатика ўқитувчиси қилиб ишга қабул қилиш ва 10 соат қўшимча дарс бериш эвазига 100 АҚШ доллари пора олган.
О.Х. эса таниши орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, 600 АҚШ доллари олган.
Ҳар бир иш бўйича жазо муқаррардир.
Туман судида кўриб тамомланган 11 та жиноят ишида 6 нафари ахлоқ тузатиш, 4 нафари озодликни чеклаш, 1 нафари озодликдан маҳрум қилиш, 5 нафари шартли равишда жазодан озод қилинган ва 6 нафарга моддий ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, пора беришга далолат қилиш ҳолатлари кўпроқ ишга жойлашиш, иш ставкасини ошириш, ер майдони олиб бериш, ногиронлик нафақасини расмийлаштиришда учрамоқда.
Шу боис, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат муҳитини шакллантириш, аввало пора беришга мойиллиги бўлган шахслар билан мунтазам профилактик тадбирлар ўтказишни талаб этади.
