Миллий қадриятлар — жамият таянчи!
2025-06-19 10:30:00 / Янгиликлар

Шу мақсадда Ғиждувон туманида “Миллий дўппи челленджи” ўтказилди. Тадбирда ўзбек миллий бош кийими — дўппининг ўзига хослиги, тарихий ва эстетик аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Челлендж давомида ёшу-қари иштирокчилар миллий дўппи кийиб, ижтимоий тармоқларда сурат ва видеолар орқали қатнашдилар.
Айни тадбир миллий меросимизни қадрлаш, уни янги авлодга етказиш ва туризм салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади. Шу орқали нафақат маҳаллий аҳолининг, балки ташриф буюрган меҳмонларнинг ҳам миллий қадриятларимизга бўлган эътибори ва ҳурмати янада ортмоқда.
“Миллий дўппи челленджи” — бу фақатгина аксия эмас, балки маданий меросимизни асрашга қаратилган юксак маънавий ташаббусдир. Ғиждувонда бундай ижтимоий лойиҳалар давомли тарзда ўтказилиши режалаштирилган.





