Инсонпарварлик мулоқоти — кўнгиллар улашилган учрашув!
2025-04-24 17:40:00 / Янгиликлар
Ғиждувон тумани ҳокими Ш.Р.Ашуров ва Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятининг Бухоро вилоят бўлими раҳбари Ж.Х.Раҳматов тумандаги фуқаролар билан очиқ ва самимий учрашув ўтказишди.

Мулоқот инсон қадрини улуғлаш ва жамиятда бирдамликни мустаҳкамлашга хизмат қилди. Фуқаролар инфратузилма, ижтимоий хизматлар ва бошқа ҳаётий масалалар бўйича таклиф ва муаммоларини билдиришди. Ҳар бир фикр ортида ҳаётий тажриба ва умид мужассам эди. Мурожаатлар диққат билан тингланиб, масъуллар томонидан ёзиб олинди. Муаммоларни ҳал этиш учун аниқ вазифалар белгиланди.
Учрашув “Жамиятда ҳеч ким ёлғиз эмас” деган ғояни яна бир бор тасдиқлади. Бундай инсонпарварлик учрашувлари давом этишига ишонамиз!
Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.







