Ғиждувон тумани – ICLEI саммитида!
2025-04-20 10:30:00 / Янгиликлар

2025-йил 14–16-апрел кунлари Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинсиясида ICLEI Халқаро ташкилоти ташаббуси билан “Маhаллий даражадаги глобал иқлим саммити: Барча учун фанга асосланган “яшил” ўтиш” мавзусида Халқаро саммит бўлиб ўтди.
Ғиждувон тумани ICLEI ташкилотининг аъзоси сифатида ушбу анжуманда муносиб иштирок этди.
Саммитда иқлим адолати, заиф гуруhлар учун ижтимоий hимоя тизимлари бўйича Ўзбекистондаги амалий тажриба тақдим этилиб, халқаро иштирокчилар билан фикр алмашилди.
Шунингдек, “Кёнгидо иқлим технологиялари кўргазмаси”да Жанубий Кореянинг етакчи технологиялари билан яқиндан танишилди.
Ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида музокаралар олиб борилди ва фойдали маълумотлар алмашилди.
Бундай халқаро анжуманлар маhаллий барқарор ривожланишга хизмат қилади.
Ғиждувон туман hокимлиги ахборот хизмати.



