РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-03-10 21:40:00 / Расмий муносабат

Ўрганишлар натижасида аниқланишича, Ғиждувон тумани Ғишти маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган мол бозори ҳафтанинг сешанба куни соат 12:00 дан 16:00 га қадар ташкил этилади. Савдо жараёнлари автомобиль қатнов йўлида эмас, балки асосий йўлдан қарийб 200 метр ичкарида ажратилган махсус ҳудудда ўтказилиши белгиланган.
Шу билан бирга, бозор кунлари ҳудудга келувчи транспорт воситалари кўплиги сабаб айрим пайтларда қисқа муддатли тирбандлик ҳолатлари кузатилиши мумкин. Мазкур вақт оралиғида Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан йўл ҳаракати тартибга солиниб, фуқаролар ва транспорт воситаларининг хавфсизлиги доимий назоратга олинади.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳудудда тирбандликларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида ташкилий чоралар ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда.
