РAСМИЙ МУНОСAБAТ
2026-03-03 13:30:00 / Расмий муносабат

Шуни алоҳида таъкидлаймизки, мурожаатда тилга олинган фуқаролар Ғиждувон туманида истиқомат қилади. Бироқ видеода баён етилган ҳолат Ғиждувон тумани ҳудудида содир бўлмаган, балки қўшни ҳудуд — Навоий вилояти Конимех тумани ҳудудида юзага келган.
Мазкур масала юзасидан мурожаат Конимех тумани ИИБ томонидан кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирги кунда воқеа бўйича барча суриштирув ва текширув ишлари қонунийлик, холислик ва шаффофлик тамойиллари асосида олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарларга нисбатан холис ва масъулиятли ёндашиш, фақат расмий манбалар орқали еълон қилинадиган ахборотларгагина таянишингизни сўраймиз.
Қонун устуворлиги ва адолат тамойиллари ҳар бир мурожаатнинг холис ва шаффоф кўриб чиқилишини кафолатлайди.
Конимех тумани ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат берилади.
