Болажонлар учун муносиб шароит яратиш — устувор вазифа
2026-02-28 09:30:00 / Янгиликлар

1939-йилда ташкил етилган мазкур мактабгача таълим муассасаси узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган бўлиб, бугунги кунда мавжуд бино замон талабларига тўлиқ жавоб бермайди ҳамда янги бино қуришга еҳтиёж мавжуд. Ҳозирги вақтда ушбу ташкилотда 70 нафар тарбияланувчи мактабгача таълим ва тарбия билан қамраб олинган.
Ташриф давомида муассасанинг моддий-техник ҳолати, гуруҳ хоналари ҳамда болалар учун яратилган шароитлар атрофлича ўрганилди. Aниқланган муаммолар юзасидан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул мутасаддилари жалб этилиб, янги бино қуриш масаласи муҳокама қилинди.
Мазкур масала депутат томонидан алоҳида назоратга олиниб, болажонлар учун замонавий ва қулай шароитларга эга янги мактабгача таълим ташкилоти барпо этиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борилиши таъкидланди.








