Ғиждувонда ёшлар ва IT соҳасида келажакни шакллантирувчи очиқ мулоқот
2026-02-26 22:30:00 / Янгиликлар

Ж. Ҳакимов ўз тажрибаси ва амалга оширилаётган лойиҳалари билан ўртоқлашди. Ҳозирги кунда у кўплаб шогирдлар билан ишламоқда ва уларни амалиётга тайёрлаб, соҳадаги малакаларини оширмоқда. Ҳатто 8-синф ўқувчиси ҳам ўз тажрибаси билан бўлишди ва аллақачон ойига минг долларгача даромад топиш имкониятлари ҳақида гапирди.
Ҳурматли Президентимиз айтганларидек, “Ёшлар — мамлакатимиз келажаги, уларнинг ҳар бир имкониятини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш бизнинг устувор вазифамиздир.” Шу мақсадда ёшлар ўз саволларини бердилар, соҳадаги муаммолар муҳокама қилинди ва мутахассислар амалий тавсиялар беришди. Бу учрашув ёшлар учун келажакка катта қадам бўлди.
Барча таклифлар ва мурожаатлар назоратга олинди, ёшлар учун мавжуд имкониятлар аниқ ва тушунарли тарзда тушунтирилди. Тадбир давомида IT соҳасидаги янги имкониятлар ва ривожланиш йўналишлари ҳам ёритилди.
Тадбирда туман ҳокими Ф. Умаров ҳам иштирок этди. У ва Ёшлар агентлиги вакиллари ёшларнинг келажакдаги ривожланиши ва IT соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш бўйича фойдали тавсиялар бердилар.









