Туманимизда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари — қатъий назорат остида.
2026-02-25 15:10:00 / Янгиликлар

Дастлабки манзил — Гаждумак маҳалласида жойлашган 7-сонли, 640 ўринли умумтаълим мактаби.
Бугун бу ерда улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Қўшимча 540 ўринли янги ўқув биноси ва замонавий ошхона барпо этилмоқда, мактаб стадиони эса тўлиқ янгиланмоқда.
Энг муҳими, мазкур лойиҳа халқаро ҳамкорлик самараси ҳисобланади. Қурилиш ишлари ҳамда иштирокида амалга оширилмоқда.
Умумий қиймати 10 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳа таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Кейинги манзил — Жовгари маҳалласидаги 26-сонли умумтаълим мактаби.
Бу ерда 880 ўринли мавжуд бино мукаммал таъмирланмоқда, 750 ўринли янги ўқув биноси, 12х24 метрли спортзал ва ошхона қурилмоқда.
14 миллиард сўмлик мазкур лойиҳа болаларимиз учун янада қулай ва замонавий таълим муҳитини яратади.
Навбатдаги манзил — Чағдари маҳалласидаги 23-сонли умумтаълим мактаби.
420 ўринли ўқув биноси тўлиқ таъмирланмоқда, янги спортзал барпо этилмоқда ҳамда мактаб ҳудуди ободонлаштирилмоқда.
4 миллиард сўмлик бу лойиҳа ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий камолотига хизмат қилади.
Шунингдек, Оқгул МФЙ Оқгул қишлоғида жойлашган сув иншоотини реконструксия қилиш ишлари ҳам кўздан кечирилди.
Aҳолини тоза ичимлик суви билан барқарор таъминлаш — бугунги ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан биридир.
Ташриф давомида барча масъулларга қурилиш ишларини давлат стандартлари асосида, юқори сифат ва қатъий назорат остида амалга ошириш, белгиланган муддатларга сўзсиз риоя қилиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек, “Таълимга эътибор — бу келажакка эътибор. Мактаб — тараққиёт ва маънавият масканидир.”
Шу боис, бугун барпо этилаётган ҳар бир замонавий таълим муассасаси — Янги Ўзбекистон пойдеворини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бугун амалга оширилаётган ҳар бир бунёдкорлик ишлари — келажакка қўйилаётган мустаҳкам пойдевордир. Зеро, таълимга киритилган сармоя — миллат келажагига киритилган сармоядир.









