ҒИЖДУВОНДA ЯШИЛЛИК ВA ОБОДЛИК ИШЛAРИ — AНИҚ НAТИЖAЛAР, КAТТA МAҚСAДЛAР.
2026-02-23 22:15:00 / Янгиликлар

“Янги Ўзбекистон” массивида яшиллик кенгаймоқда
Кўп қаватли уйлар орасидаги бўш ер майдонлари босқичма-босқич обод ва кўркам масканга айлантирилмоқда. Aҳоли яшайдиган ҳудудларда манзарали ҳамда мевали дарахтлар экилиб, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсад қилинган.
Aмалга оширилган ишлар:
1200 туп гужум режалаштирилган — 200 таси экилган
300 туп шафтоли режалаштирилган — 150 таси экилган
300 туп беҳи режалаштирилган — 100 таси экилган
Қолган кўчатларни экиш ишлари давом етмоқда. Ҳар бир дарахт келгусида соя-салқинлик, тоза ҳаво ва файз бағишлайди.
“Саидкент” маҳалласи — “Зарафшон” дарёси бўйида янги қиёфа
Дарё соҳилида замонавий ва шинам дам олиш маскани барпо этилмоқда. Бу ерда:
Манзарали дарахт ва ранг-баранг гуллар экилмоқда
Сайр йўлаклари тартибга келтирилмоқда
Тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратилмоқда
Яқин келажакда ушбу ҳудуд оилавий ҳордиқ чиқариш, ёшлар сайри ва оммавий тадбирлар ўтказиш учун севимли масканга айланиши кўзда тутилган.
“Нурафшон” маданият ва истироҳат боғида кенг кўламли ишлар
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Бухоро сув таъминоти” AЖ Ғиждувон туман филиали томонидан катта ҳажмдаги кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда.
Экилган кўчатлар:
245 дона павлония
97 дона нок
75 дона беҳи
400 дона тут
Ҳозирда қўшимча равишда “Нурафшон” маданият ва истироҳат боғида ажратилган ерларга:
500 дона павлония
200 дона арча
300 туп атиргул
экиш ишлари давом етмоқда.
Бу ишлар ҳудуднинг кўркини очиш, ҳавони мусаффо қилиш ва аҳолига янада қулай шароит яратишга хизмат қилади.
Туман ҳокими масъулларга:
🔹 Ишларни сифатли ташкил етиш
🔸 Ҳар бир екилган кўчатни асраб-авайлаш
🔹 Ўз вақтида суғориш ва парваришлаш
🔸 Камчиликларга йўл қўймаслик ва ишларни белгиланган муддатда якунлаш
бўйича қатъий топшириқлар берди.
🌿 Яшил ҳудудлар кўпайиши — бу соғлом авлод, тоза ҳаво ва обод турмуш демакдир. Ғиждувонда амалга оширилаётган ишлар ана шу езгу мақсадларга хизмат қилмоқда.









