Ғиждувонда саноат юксалиши — янги иш ўринлари, янги имкониятлар!
2026-02-21 11:00:00 / Янгиликлар

“Назарбек Келажак Нури” МЧЖ томонидан қиймати 9 млрд сўмлик лойиҳа асосида поябзал, ПВХ шланг ва хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Натижада 30 нафарга яқин фуқаролар доимий иш ўрни билан таъминланди. Корхонада йилига 20 минг жуфт поябзал ва 300 тоннадан ортиқ ПВХ маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ички бозорга йетказиб берилмоқда.
“Миранес Ғиждувон” МЧЖ томонидан қиймати 5 млрд сўмлик лойиҳа доирасида чигитни қайта ишлаш орқали саноат мойлари ҳамда йем маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонада 15 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар бандлиги таъминланиб, йилига 1500 тоннадан ортиқ техник ва саноат мойлари ишлаб чиқарилмоқда.
“Улуғбек Фаррухбек Гранд” МЧЖ томонидан қиймати 8 млрд сўмлик картон қутилар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди. 20 нафардан ортиқ фуқаролар иш билан таъминланди, йилига 1000 тоннадан ортиқ тайёр картон қутилар республикамиз бўйлаб йетказиб берилмоқда.
“Aлп Камол Файз” МЧЖ томонидан қиймати 5 млрд сўмлик тикувчилик сехи ташкил этилиб, 40 нафарга яқин хотин-қизлар доимий даромад манбаига ега бўлди. Бу еса хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим қадам бўлди.
Ташриф давомида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ҳудуд иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ғиждувонда амалга оширилаётган бундай йирик лойиҳалар — бу янги иш ўринлари, аҳоли даромадлари ошиши ва саноат ривожининг амалий ифодасидир. Ҳудудда яратилаётган имкониятлар Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг жойлардаги ёрқин натижасидир.









