Озиқ-овқат хавфсизлиги йўлида муҳим амалий семинар
2026-02-20 17:45:00 / Янгиликлар

Шу муҳим вазифалар доирасида жорий йилнинг 20-феврал куни Ғиждувон тумани Зарафшон ҳудудида жойлашган “Оқилжон Муқимжон замини” фермер хўжалиги чорва комплексида Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари учун кенг қамровли амалий семинар ташкил этилади.
Тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда илғор фермер хўжаликлари иштирок этади.
Семинарда:
чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш;
озуқа базасини мустаҳкамлаш;
ер майдонларидан самарали фойдаланиш;
хўжаликларда камида 60 бош йирик ва 100 бош майда шохли мол боқишни йўлга қўйиш бўйича аниқ амалий механизмлар муҳокама қилинади.
Мазкур семинар — нафақат тажриба алмашиш майдони, балки ҳудудларда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таминлашга қаратилган муҳим қадамдир.
Мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантириш ва озиқ-овқат барқарорлигини таминлашга қаратилган бундай ташаббуслар Янги Ўзбекистон тараққиётига хизмат қилади.









