Ишонч – юксак масъулият тимсоли.
2026-02-19 11:30:00 / Янгиликлар

Сессияда 7–Янгиработ сайлов округидаги депутатлик сайлови якунлари кўриб чиқилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Ғиждувон тумани ҳокими Ф.Б.Умаров мазкур округдан депутат етиб сайланди.
Бу юксак ишонч – аввало, халқ ишончи ва улкан масъулиятдир. Сессия давомида туман ҳокими 2026-йилда туманда амалга ошириладиган устувор вазифалар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишлари ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли режалар ҳақида атрофлича маълумот берди.
У барча соҳаларда жонбозлик, очиқлик ва масъулият тамойиллари асосида ишлашини, халқ манфаатлари ҳар доим устувор бўлишини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларини ва барча юртдошларимизни кириб келаётган муборак Рамазон ойи билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, барака ва эзгу ниятлар рўёбини тилади.








