РAСМИЙ МУНОСAБAТ.
2026-02-15 12:10:00 / Расмий муносабат
Ҳозирги кунда Миракон маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжалиги йерларида шўр ювиш ишлари амалга оширилмоқда ҳамда сўнгги пайтларда ёмғиргарчилик кўп бўлиши сабабли айрим хонадонлар ва екин майдонларида зах сувлари пайдо бўлган.

Туман ҳокимлиги ушбу ҳолатни жиддий қабул қилган ва аҳолининг мулк ва аҳволини ҳимоя қилиш мақсадида барча зарур чора-тадбирларни кўрмоқда. Хусусан:
Хонадон ва екин майдонларидан зах сувлари техника воситалар орқали олиб чиқилмоқда;
Мутахассислар томонидан ҳудудларда зах сувларини тўлиқ йўқ қилиш учун махсус захкаш қазиш ишлари амалга оширилиш режалаштирилган;
Барча ишлар режали ва тизимли равишда олиб борилмоқда.
Туман ҳокимлиги аҳолига мурожаат қилади: зах сувлари пайдо бўлган хонадон ва йер егалари ташвишга тушмасин, барча чора-тадбирлар тез ва самарали равишда амалга оширилмоқда.




