Ёшлар — Янги Ўзбекистоннинг таянчи.
2026-02-12 01:15:00 / Янгиликлар

Учрашувдан кўзланган мақсад — ёшларнинг муаммо ва таклифларини жойида эшитиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка йўналтириш, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборат бўлди.
Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганидек, “Ёшлар — Янги Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги ва ҳал қилувчи кучидир.”
Ана шу эзгу ғоя асосида мулоқот давомида ёшларнинг ишга жойлашиши, замонавий касбларни эгаллаши, ўз бизнесини бошлаши ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Бухоро давлат университети ректори ҳам сўзга чиқиб, ёшларнинг олий таълимга интилиши, илм-фан ва замонавий билимларни эгаллаши, малакали кадр бўлиб етишиши мамлакат тараққиёти учун муҳим эканини таъкидлади.
Шунингдек, вилоят бош имоми ёшларни маънавий баркамоллик, ватанпарварлик ва пок эътиқод руҳида тарбиялаш, турли салбий ғоялардан асраш, ҳалоллик ва тўғри йўлга ундаш борасида ибратли фикрлар билдирди.
Ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар туман ҳокими Ф. Умаров ва вилоят прокурори томонидан кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъул идораларга аниқ топшириқлар берилди.
Учрашувда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда жиноятчилик ва салбий ҳолатларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур учрашув ёшлар билан ишлаш тизимини янада мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларига манзилли ечим бериш ҳамда ҳар бир йигит-қизнинг келажагига бефарқ бўлмаслик тамойилини яна бир бор намоён этди.
Ёшлар — бугунимиз ва эртамиз!









