Ғиждувонда профилактика инспекторлари фаолияти таҳлил қилинди: Хизматга садоқат ва масъулият — асосий мезон.
2026-02-09 10:25:00 / Янгиликлар

Тадбирда ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш ҳамда ходимлар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалалари танқидий руҳда муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида тумандаги криминоген вазият атрофлича таҳлил этилиб, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган, маҳалладаги вазиятни тўлиқ назоратга олмаган бир қатор ходимлар фаолияти кескин танқид остига олинди. Йиғилишда 2026-йил якунига қадар тумандаги барча “қизил” тоифадаги маҳаллаларни “яшил” ҳудудга ўтказиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, тадбирда ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида янги мотиватсия тизими жорий этилиши эълон қилинди. Мазкур тизимга кўра, ҳар чорак якунида ўз хизмат вазифасини намунали бажарган 15 нафар энг илғор профилактика инспектори туман ҳокимлиги томонидан моддий ва маънавий рағбатлантирилади. Иш кўрсаткичлари паст бўлган 3 нафар ходимга нисбатан бошқарма бошлиғи томонидан интизомий жазо чоралари қўлланилади.









