ҒИЖДУВОН ХЎЖАИ ЖАҲОН САВДО КОМПЛEКСИ ҲУДУДИДАГИ АВТОТУРАРГОҲ ВА ЙЎЛ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ.
2026-02-07 15:20:00 / Расмий муносабат

Ўрганиш натижаларига кўра, бозор маъмурияти томонидан 2026-йил 5-февралдан бошлаб йўлни шағаллаштириш ва ободонлаштириш ишлари бошланган, айни пайтда эса ишлар якунлаш босқичида экани маълум бўлди. Шу билан бирга, ҳудудда сувни оқизиш (дренаж) тизимини яхшилаш бўйича ҳам амалий чоралар кўрилмоқда.
Бозор ҳудудида транспорт воситалари учун мўлжалланган махсус автотураргоҳ мавжуд бўлиб, у амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тарзда фаолият юритмоқда. Автотураргоҳ хизматлари белгиланган тартиб ва меъёрлар асосида ташкил этилгани аниқланди.
Туманда тадбиркорлик субектлари ва аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда хизматлар шаффофлигини таъминлаш қонун устуворлиги тамойили асосида амалга оширилмоқда. Ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмайди ва қонуний тартибда кўриб чиқилади.
Ғиждувон тумани ҳокимлиги томонидан мазкур масала доимий назоратга олинган бўлиб, фуқаролар учун қулай, хавфсиз ва тартибли муҳит яратиш ишлари изчил давом эттирилади.




