Суд рақамлари ортида тақдирлар турибди.
2026-01-24 15:00:00 / Расмий мақолалар

Eнг ачинарлиси, ушбу ишларнинг 1882 таси оилавий низолар билан боғлиқ. Демак, деярли ҳар иккинчи мурожаат — бу оила, фарзанд, меҳр ва масъулият билан боғлиқ оғриқли қарорлар.
1005 та никоҳ бекор қилиниши — бу мингдан ортиқ бузилган оила, минглаб болаларнинг қалбида қолган саволлар, минглаб узилган орзулар… Шундан 572 таси суд томонидан қаноатлантирилган.
Алимент масалалари ҳамон долзарблигича қолмоқда: 612 та иш кўриб чиқилди, 462 таси ижобий ҳал этилди. Бу — болалар ҳуқуқи суд орқали ҳимоя қилинмоқда, дегани.
Таққослаш учун: 2024-йилда 1484 та оилавий низо бўлган бўлса, 2025-йилда бу кўрсаткич 1882 тага етди. Бу эса муаммо камаймаётганини, аксинча, жиддий ижтимоий огоҳлантириш бўлаётганини кўрсатади.
Шу рақамлар бизни бир ҳақиқат ҳақида ўйлантириши керак: оила — жамият таянчи. Уни сақлаб қолиш — фақат суд ёки қонун эмас, ҳар биримизнинг виждоний масъулиятимиз.
Низоларни судга етмасдан, суҳбат, муроса ва сабр билан ҳал қилиш — энг тўғри йўл.
Рақамлар — огоҳлантиради. Тақдирлар — бефарқ қолдирмайди. Хулоса эса ҳаммамиз учун битта: оилани асрайлик!