“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Мурожаатнома — тараққиётимиз пойдевори.
2026-01-23 15:30:00 / Янгиликлар

Учрашувда жамиятимизнинг турли қатлам вакиллари — оммавий ахборот воситалари ходимлари, ёшлар, нуронийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, меҳнат фахрийлари, маърифат тарғиботчилари ҳамда депутатлар иштирок этди. Бу эса тадбирнинг жамоатчилик ҳаётида нақадар катта аҳамиятга эга эканини яққол кўрсатди.
Тадбир давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар, ислоҳотларнинг инсон қадрини улуғлашга қаратилган моҳияти, ёшлар тарбияси ва маънавий-маърифий соҳадаги вазифалар юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар келгусидаги амалий ишлар учун муҳим дастуруламал бўлиши таъкидланди.
Айниқса, ёшлар онгига ислоҳотлар мазмунини чуқур сингдириш, уларни ватанпарварлик, фаол фуқаролик позитсияси руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Нуронийлар ва меҳнат фахрийларининг ҳаётий тажрибаларига таянилган ҳолда, авлодлар давомийлигини таъминлаш ғояси кенг қўллаб-қувватланди.
Мазкур учрашув барчани юртимиз келажаги учун янада фаол, ташаббускор ва масъулиятли бўлишга ундади. Белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда ҳар бир фуқаронинг ҳиссаси муҳим экани яна бир бор таъкидланди.




