Ғиждувон туманида давлат хизматчиларининг сиёсий онги ва маънавий салоҳиятини юксалтириш йўлида изчил ишлар олиб борилмоқда.
2026-01-16 10:45:00 / Янгиликлар

Ҳурматли Президентимиз доимий равишда таъкидлаганларидек, “Давлат идоралари халқ учун хизмат қилиши керак”. Бу эса ҳар бир раҳбар ва ходимдан ҳалоллик, фидойилик ва юксак масъулият билан ишлашни талаб этади.
Ана шу эзгу мақсадлар асосида ҳар ҳафтанинг жума куни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази, Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида “Сиёсий-маърифат соати” мунтазам ташкил этиб келинмоқда.
Айни пайтда Ғиждувон тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтмоқда. Унда туман ҳокимлиги аппарати ходимлари фаол иштирок этмоқда.
Мазкур машғулот давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмуни, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, аҳоли билан ишлашда очиқлик, адолат ва масъулият тамойилларига қатъий амал қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинмоқда.
Давлатимиз раҳбари доимо “Қонун устуворлиги ва халқ манфаатлари — энг олий қадрият” эканини алоҳида таъкидлаб келмоқдалар. Шу маънода, бундай маърифий машғулотлар давлат хизматчиларининг дунёқараши, ҳуқуқий тафаккури ва касбий масъулиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, “Сиёсий-маърифат соати” орқали хизмат интизоми, шахсий масъулият ва фуқароларга садоқат руҳида ишлаш маданияти янада юксалмоқда.
Eслатиб ўтамиз, мазкур машғулотларни ҳар жума куни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг илм.аргос.уз платформаси орқали онлайн тарзда ҳам кузатиб бориш мумкин.









