Ғиждувонда туризм ривожида янги босқич.
2026-01-15 09:50:00 / Янгиликлар

Мазкур замонавий мажмуа аҳоли ва меҳмонлар учун қулай шароитлар яратишга хизмат қилмоқда. Маскан ҳудудида от, туя ва велосипедда саёҳат йўналишлари, қум устида спорт ўйинлари, миллий ва замонавий ресторанлар ҳамда меҳмонхоналар, сунъий чўмилиш ҳавзалари ва пляжлар каби кўплаб хизматлар йўлга қўйилди.
Лойиҳа доирасида ҳудудни ободонлаштириш ва экологик муҳитни яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, пиёдалар йўлаклари барпо этилди, 20 минг туп дарахт экилди, 20 гектар яшил ҳудуд ва замонавий суғориш тизими ташкил этилди. Натижада “Олтинсой” нафақат дам олиш, балки экологик туризмнинг намунали масканига айланди.
Амалга оширилган ишлар натижасида ҳудуднинг сайёҳлик жозибадорлиги сезиларли даражада ошди. Бугунги кунда мазкур мажмуа йилига 15 минг нафаргача сайёҳни қабул қилиш, шунингдек 50 та доимий ва 150 та мавсумий иш ўрни яратиш имкониятига эга.
Ғиждувон тумани ҳокими Ф. Умаров раҳбарлигида масъул ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда яратилган шароитлар жойида кўздан кечирилди ҳамда келгусида ҳудуд туризмини янада ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.









