Ғиждувон туманида Ҳоким Ф.Умаров ва тадбиркорлар учрашуви.
2026-01-14 16:30:00 / Янгиликлар

Учрашувда 35 дан ортиқ фаол тадбиркорлар иштирок этди. Туман ҳокими Ф. Умаров тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиб, Ҳурматли Президентимиз томонидан чиқарилган қарор ва фармонлар юзасидан тақдимоти ўтказилди, амалий йўналишларни тушунтирди ва муҳим тавсиялар берди.
Тадбир давомида туманда олиб борилаётган ислоҳотлар, хизмат кўрсатиш соҳалари, дам олиш масканлари ва шунга ўхшаш лойиҳалар бўйича батафсил тақдимот ўтказилди. Тадбир иштирокчилари ўз фикрларини билдириб, туманни янада ривожлантириш бўйича амалий таклифлар тақдим этдилар.
Йиғилиш давомида ҳамкорликда ечимлар ишлаб чиқилди. Тадбиркорлар билан мулоқот жойида муаммоларни ҳал этиш ва янги инвеститсион ташаббусларни амалга ошириш имкониятларини оширди.
Учрашув якунида тумандаги ислоҳотларни самарали амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Бу эса тумандаги иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг янги босқичини таъминлашга хизмат қилади.