Лицей тарихи

ШАҲРИСАБЗ “ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИ” ҲАРБИЙ- АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИ ТАРИХИ
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 28-июндаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4375-сонли қарори асосида ташкил топган. Ўқиш муддати 2 йил. Қабул квотаси 100 нафар.
Ҳарбий-академик лицей ўз фаолиятини 2020-йил май ойидан бошлаган ва расмий очилиш маросими 2021-йил 15-январда бўлиб ўтди. Очилиш маросими тантаналарида Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-лейтенант Турсинхон Айдарович Худойберганов, ФВВ Академияси бошлиғи генерал-полковник Қобил Раимович Бердиев, генерал-маёр Қосимали Ҳошимович Аҳмедов, Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаббат Шаропова иштирок этишди.
Ҳарбий–академик лицейда Республикамизнинг барча ҳудудларидан танловларда иштирок этган, 500 нафардан ортиқ номзодлар орасидан муваффақиятли ўтган 36 нафар юқори маҳорат ва малакага эга ўқитувчилар ўқув машғулотларини олиб борадилар. 29 нафари Олий тоифали, 4 нафари Биринчи тоифали, 1 нафари Иккинчи тоифа, 2 нафари олий маълумотли ўқитувчи малака тоифаларига эга. Уларнинг 3 нафари “Халқ таълими аълочиси”, 1 нафари “Ўрта махсус касб-ҳунар таълими аълочиси”, 2 нафари Халқаро C1 сертификати соҳиби, 2 нафар “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси”, 1 нафари “МДХ нинг энг яхши ўқитувчиси”, 1 нафари “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони соҳиби.
2022-йил 14-18-март кунлари Тошкент шаҳрида “Темурбеклар мактаблари” ва “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!” мавзусида ўтказилган ижодий ишлар танловининг Республика босқичида Усмонқулов Рамзиддин фахрли 3-ўринни эгаллади. Худойбердиев Жаҳонгир “Жасоратга даъват”, Аҳадов Жонмуҳаммад “Тинчликпарвар ғояси учун”, Абдусаломов Фирдавс “Тараққиёт стратегияси билимдони” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритдилар.
2021-2022-ўқув йили Республика фан олимпиадалари 3-вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этган, Шарипов Ойбек физика фанидан 2-ўрин, математика фанидан Муродов Шоҳруҳ 3-ўринни эгаллаб Республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритдилар. Турсунов Сардор информатика фанидан кетма-кет 2 марта вилоят босқичида 2-ўринни эгаллаб, Республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.
2022-йил 7-8-июнь кунлари Тошкент шаҳрида “Темурбеклар мактаблари” ва “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейлари ўртасида “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!” шиори остида ўтказилган “Энг намунали таълим муассасаси”, “Энг намунали ўқитувчи”, “Энг намунали ўқувчи” танловларининг Республика босқичида ҳарбий-академик лицей фахрли 2-ўринни, Математика фани ўқитувчиси Кенжаев Шароф “Мутахассислиги бўйича энг яхши ўқитувчи”, Аҳадов Жонмуҳаммад “Энг истеъдодли ўқувчи” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 3-августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизматчилари учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 344-сонли қарори асосида 2022-2023 ўқув йилидан 150 ўқувчи танлов асосида ўқишга қабул қилинди.
2022-йил 28-май куни Ўзбекистон Республикаси куч тузилмалари тасарруфидаги “Темурбеклар мактаблари” ўқувчилари ўртасида “Мен ғолиб” шиори остида 5000 метрга оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақада Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари жамоавий ҳисобда фахрли иккинчи ўринни эгалладилар. Яккалик баҳсларида эса 3-20-гуруҳ ўқувчиси Абдуманнонов Асилбек иккинчи ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, 2022–2023-ўқув йилида ўтказилган умумтаълим фанлари бўйича асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичида
4-21-гуруҳ ўқувчиси Турсунов Сардорбек Қаҳрамон ўғли информатика ва ахборот технологиялари фанидан ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олди.
2022-йилда ҳарбий-академик лицей илк битирувчиларининг 101 нафаридан 12 нафари имтиёзли диплом билан ўқишни якунлади ва битирувчиларнинг 98 % ОТМларига ўқишга қабул қилиндилар. Улардан 55 нафари ФВВ Академиясига, 6 нафари Чирчиқ Олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртига, 1 нафари Қуролли Кучлар Академиясига ўқишга кирган бўлса, 19 нафари Ўзбекистон Республикаси ОТМларига грант асосида ўқишга қабул қилиндилар.
2023 йилда “Темурбеклар мактаби” битирувчи ўқувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этиб, ҳарбий академик лицейлар орасида 1-ўринни эгаллагани алоҳида эътирофга сазовордир.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, ўтган йилги битирувчиларнинг
78 фоизи олий ҳарбий таълим муассасаларига, хусусан
66 нафари Фавқулодда вазиятлар Академиясига, 10 нафари Қуролли Кучлари академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти, Давлат божхона институтига, 18 нафари Республикамизнинг турли олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, Қуролли Кучларимиз учун мустаҳкам захира сифатида таълим олиб келмоқдалар. Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинганларнинг 91% давлат гранти асосида, 6 % тўлов контракт асосида таълим олмоқдалар.
Жорий йилда лицей битирувчиларининг 4 нафари CEFR ва 6 нафари миллий сертификатларни қўлга киритгани бугунги битирувчилардан ҳам энг юқори натижалар кутишга ҳақли эканимизни англатади. Жумладан, ўқувчимиз Тожиев Асрор инглиз тили ва математика фанларидан миллий сертификатларни қўлга киритиб муддатидан олдин талабалик шарафига муяссар бўлгани қувонарли ҳолдир.
Лицей ўқувчилари спорт соҳасида ҳам фаол бўлиб, жорий йилда Тошкент шаҳрида "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейлари ўртасида ташкил этилган "Амир Темур авлодлари" ҳарбий-спорт мусобақаларида лицей жамоаси муносиб иштирок этди. Мусобақа натижаларига кўра, Миллий кураш бўйича Отабек Қиличов 1-ўринни, Шерзод Шермонов 2-ўринни, ўқ отиш спорт туридан Саидафзал Усмонов ҳамда Файзулло Тўлқиновлар 2-ўринни эгаллаб олтин ва кумуш медалларни қўлга киритдилар.
2023-йил 14–19-ноябрь кунлари ўқувчиларимиз Оғабек Тўймуродов, Асилбек Абдикаримов, Шоҳжаҳон Рашидов ҳамда Фазлиддин Сафаровлар ўз вазнлари тоифасида спортнинг Muay-tay WMF тури бўйича халқаро ва республика мусобақаларида 67 кг вазн тоифасида 1 та кумуш 67 ва 75 кг вазн тоифаларида 2 та бронза медалларни қўлга киритдилар.
2023-йилда ҳарбий-академик лицейлар ўртасида “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!” шиори остида ўтказилган “Энг намунали ўқувчи” танловининг Республика босқичида Аҳадов Жонмуҳаммад фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Инглиз тили фани ўқитувчиси Файёза Дадабоева “Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши ўқитувчи” номинацияси ғолиби деб топилди.
2024 йилда “Темурбеклар мактаби” битирувчи ўқувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи 100 фоизни ташкил этганлиги алоҳида эътирофга сазовордир.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, ўтган йилги битирувчиларнинг
62,2 фоизи (84 нафари) олий ҳарбий таълим муассасаларига, хусусан
55 нафари Фавқулодда вазиятлар Академиясига, 12 нафари Қуролли Кучлари академияси, 6 нафари Жамоат хавфсизлиги университетига,
7 нафари Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти,
1 нафари Давлат божхона институтига, 2 нафари Ҳарбий авиация институтига, 52 нафари Республикамизнинг турли олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, Қуролли Кучларимиз учун мустаҳкам захира сифатида таълим олиб келмоқдалар. Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинганларнинг 83 % давлат гранти асосида, 17 % тўлов контракт асосида таълим олмоқдалар.
Жорий йилда лицей битирувчиларининг математика фанидан
68 нафари математика фанидан, 55 нафари физика фанидан,
5 нафари инглиз тили фанидан жами 128 та миллий сертификатларни қўлга киритдилар. Улар орасидан 45 нафар ўқувчи иккита фандан (физика ва математика фанларидан) миллий сертификатларни қўлга киритди.
Лицей ўқувчилари спорт соҳасида ҳам фаол бўлиб, охирги уч йилда республика ва халқаро миқёсдаги спорт ўйинларида 3 та олтин, 26 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритганлар.
Жорий йилнинг 3-4-май кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг Карате тури бўйича ўтказилган Осиё кубогида 55 кг вазн тоифасида ўқувчимиз Холмахматов Лазизбек Санжар ўғли 3-ўринни қўлга киритиб совриндорлар сафидан ўрин эгаллади.
2024-йил 12–15-май кунлари Тошкент шаҳрида “Амир Темур авлодлари” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақада лицей ўқувчилари миллий кураш ва ўқ отиш спорт турлари бўйича юқори натижаларни қайд этиб, олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлдилар.
Шунингдек, 2024-йил 13-июнь куни “Ҳарбий прокурор соврини” доирасида математика фанидан ўтказилган мусобақада лицей ўқувчиси Турғун Абдуллаев фахрли биринчи ўринни эгаллади.
2024-йил 6-сентябрь куни эса “Бутунжаҳон кураш куни” муносабати билан ташкил этилган “Қарши ҳарбий прокурори кубоги” мусобақасида лицей ўқувчилари турли вазн тоифаларида совринли ўринларни эгалладилар.
2025 йилда 123 нафар битирувчиларнинг 123 нафар (100%) Республикамизнинг олий ва олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинганлар.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясига 63 нафар, Қуролли Кучлар Академиясига 14 нафар, Миллий гвардия Жамоат Хавфсизлик Университетига 3 нафар, Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртига 8 нафар, Давлат Божхона институтига 3 нафар, Ҳарбий авиация билим юртига 3 нафар, Республикамизнинг турли олий таълим муассасаларига 29 нафар ўқишга қабул қилинди.
Олий ҳарбий ва олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинганларнинг 97% давлат гранти асосида, 3 % тўлов контракти асосида таълим олмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси куч тузулмалари тасарруфидаги “Темурбеклар мактаби”, “Ёш чегарачилар” ва Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейларида фан олимпиадаларини ташкил этишни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида 2025-йил 2-июндаги 13/36/19/25/13/33 сон қўшма қарорига мувофиқ жорий йилнинг 21-ноябрь куни Ўзбекистон Миллий гвардияси Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида бўлиб ўтган фан олимпиадасининг иккинчи (республика) босқичида аниқ фанлар йўналишида физика фанидан биринчи босқич ўқувчиси Аҳроров Азизхон 1-ўринни, иккинчи босқич ўқувчиси Эштемиров Нодир 2-ўринни, математика фанидан биринчи босқич ўқувчисчи Бобонозаров Азизбек 2-ўринни, инглиз тили фанидан иккинчибосқич ўқувчиси Нормуродов Дилшод 3-ўринни қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-сентябрь кунидаги “Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-346-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил
9-сентябрдаги “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида” 562-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги фан олимпиадалари марказининг 2025-йил 22-октябрдаги 02-10-585-сон хатининг ижросини таъминлаш мақсадида, Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида асосий олимпиаданинг учинчи – вилоят босқичида информатика фанидан биринчи босқич ўқувчиси Пайзуллаев Ғайрат
3-ўринни эгаллади.
2025-йил 9-апрел куни “Амир Темур ва Темурийлар даври ренессансида илм-фанга эътибор” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.
2025-йил давомида хорижий (инглиз тили) тилидан 6 нафар ўқувчи В2 даражадаги тил билиш серитфикатини, математика фанидан 228 нафар, физика фанидан 128 нафар ўқувчи, шунингдек, фан ўқитувчилардан 19-нафари умумтаълим фанларини билиш даражаси тўғрисидаги миллий серитфикатни, иккинчи босқич ўқувчиси Нормуродов Дилшод математика фанидан халқаро SАТ серитфикатини қўлга киритишди.
2025-йил 21–22-май кунлари Қашқадарё вилояти Косон туманида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг минтақавий саралаш босқичи ўтказилди. Ушбу мусобақада 1-24-гуруҳ ўқувчиси Ҳусанов Миржалол Нурбек ўғли таэквондо спорт тури бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллади.
2025-йил 27-сентябрь куни Самарқанд вилоят очиқ чемпионатида таэквондо ИТФ тури бўйича 16–17 ёш тоифасида иштирок этган лицей ўқувчиси Санаев Байрамали Муродулла ўғли биринчи ўринни қўлга киритди.
2026 йил дастлабки уч ойи давомида инглиз тили фанидан 2 нафар ўқувчи В2 сертификатини, математика фанидан 140 нафари, физика фанидан 39 нафари, Она тили фанидан 9 нафари, фан ўқитувчилардан 2 нафари умумтаълим фанларини билиш даражаси тўғрисидаги миллий серитфикатни, иккинчи босқич ўқувчиси Эштемиров Нодир халқаро SAT серитфикатини қўлга киритишди.
2026-йил 10-январ куни янги 170 ўринли ўқувчилар ётоқхонаси фойдаланишга топширилди.
